ҳар бир шахсга ҳар қандай маълумотни бериш мумкин, зеро, ҳар бир шахсда уларни ўзига хос идрок этиш қобилияти бор. Шунинг учун, руҳшуносликнинг «қобилиятлар» деган айирмасига ҳеч қандай асос йўқ. Иккинчидан, руҳшунослик ғаризаларни кўп деб, улар ичида кашф этилганлари ҳам, ҳали кашф этилмаганлари ҳам бор деб ҳисоблайди. Олимлар ушбу тушунчани жуда кўп хато назарияларга асос қилиб олишди. Ҳақиқат шуки, ҳиссиёт аъзолари ёрдамида қайта-қайта мушоҳада қилишдан маълум бўладики, инсонда ҳаётий куч бўлиб, у икки хил кўринишга эга: 1) Албатта тўйдирилишни талаб қилади. Агар тўйдирилмаса, инсон ўлади. 2) Тўйдирилишни талаб қилади, тўйдирилмаса ҳам инсон тирик қолаверади, лекин тўйдирилмагани учун изтиробли аҳволга тушади. Биринчисига очлик, ташналик, қазои хожат каби узвий эҳтиёжлар, иккинчисига эса ғаризалар, яъни тадайюн ғаризаси, нав ғаризаси ва бақо ғаризаси киради. Бу ғаризалар ожизликни, навнинг давом этишини ва ўз ҳаётини сақланиб қолишини ҳис қилишдир. Булардан бошқа ғаризалар йўқ. Бу уч ғаризадан бошқалари уларнинг кўринишларидир. Масалан, қўрқув, ҳукмронлик, мулкчилик бақо ғаризасининг, муқаддаслаштириш, ибодат тадайюн ғаризасининг, оталик ва ака-укалик нав ғаризасининг кўринишларидир. Демак, руҳшуносликнинг ғаризаларга ва мияга хато муносабатда бўлиши бу муносабатларнинг асосига қурилган назарияларнинг ҳам, руҳшуносликдан таъсирланган педагогиканинг ҳам хато бўлишига олиб борди.
172-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|